Yangiliklar
Iyun 17, 2025 OAV, JURNALIST VA BLOGERLAR UCHUN MATBUOT ANJUMANI VA PRESS-TUR TASHKIL ETILDI Iyun 17, 2025 OneID tizimi orqali roʻyxatdan oʻtish. Iyun 12, 2025 Aholini roʻyxatga olish qachondan oʻtkazila boshlangan? Iyun 10, 2025 #MUROJAAT Iyun 05, 2025 #MUROJAAT May 30, 2025 2025-2026 yillarda Oʻzbekistonda aholini roʻyxatga olish ishlari oʻtkazilishi rejalashtirilmoqda May 20, 2025 Roʻyxatga olishda reklama va axborot kampaniyasi May 14, 2025 Aholini roʻyxatga olish xususiyatlari May 13, 2025 Shovot tumani prokurori Ravshanbek Masharipovning tuman aholisiga MUROJAATI May 06, 2025 Xorazm viloyati fermerlari Kengashi Rayosati a’zolarining fermerlarga, klasterlar va qishloq xo‘jaligi xodimlariga murojaati

ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ В.В.Б АЗАМАТ ЯКУБОВНИНГ 2022-ЙИЛ РЕЖАЛАРИ БЎЙИЧА БЕРГАН ИНТЕРВЮСИ

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

#интервю монолог

Барчамизга яхши аёнки, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида одамларни ҳаётдан рози қилиш ғояси мужассамдир. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу мақсад ҳам ана шу ғояни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади аслида.

Уйма-уй юриш, одамларнинг дард-у ташвишларини эшитиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг бош мазмунига айланганлиги ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг натижасидир.

Шовот туманида 2022 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар 1156 тага етказилиб, хизмат кўрсатиш ҳажми – 714,7 млрд сўмга оширилади, аҳоли жон бошига 4,1 млн.сўмга етказилади яратиладиган жами иш ўринлари сони – 3 763 та ташкил килади.

Хизматлар соҳасини бўйича талаб қилинадиган ва мавжуд хизмат турлари хисоб китоб қилинганда 1117 та хизмат турлари етишмаслиги аниқланди.

Шундан, манзилли рўйхати шакллантирилган умумий қиймати 41,1 млрд сўм бўлган 196 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига – 549 та иш ўрни, бошқа йўналишларда – 3 214 та иш ўрни ташкил қилинади.

Келгуси йилда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида “Бешмарган” маҳалласини туристик масканга айлантириш орқали 10 та оилавий мехмонхоналар, 5 та савдо,9 та хизмат кўрсатиш ва 1 та миллий таомлар тайёрланадиган умумий овқатланиш шохобчалари ташкил қилиш орқали 44 нафардан ортиқ иш ўринлари я ратилади.

Шунингдек, “Юсуф Хамадоний” масжидида зиёрат туризми ташкил қилиш орқали 1та50 ўринли мехмонхона, 20та савдо,6 та хизмат кўрсатиш ва 1 та миллий таомлар тайёрланадиган умумий овқатланиш шохобчаларини йўлга қўйиш орқали 42 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Бугунги кунда туман марказида «MATAYS GROUP» МЧЖ томонидан қиймати 18,0 млрд.сўмлик йирик савдо мажмуаси қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиб, 2022 йилнинг 1-чорагида ишга тушириш режалаштирилган бунинг ҳисобига 30 та иш ўринлари яратилади.

Туман марказининг Аз.Замахшарий кўчасида 24/7 кеча-ю кундуз ишловчи  савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил қилиш ҳисобига 17 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил қилинади ва 30 та янги иш ўрни яратилади.

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK