Янгиликлар
Сентябрь 17, 2021 Участка сайлов комиссияларини таркибини тасдиқлаш тўғрисида Сентябрь 17, 2021 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи ҳудудида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида Сентябрь 17, 2021 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ Сентябрь 06, 2021 openbudget.uz да овоз бериш жараёни Август 17, 2021 Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади Август 16, 2021 Сайлов қонунчилигини бузганлик учун қандай жавобгарликлар бор? Август 16, 2021 Ўзбекистонда президент сайлови компаниясига қачон старт берилади? Август 12, 2021 Ҳурматли Шовотликлар !!! Август 10, 2021 Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар билан қабули ўтказилди Август 04, 2021 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

openbudget.uz да овоз бериш жараёни

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жорий йил 13 августдан 02 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 108 та таклифларга овоз берилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан 1 029.0 млн сўм ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 4 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:

1-ўрин:

31-сон мактаб иситиш тизимини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 300.0 млн сўм) -1273 та овоз тўплади;

2-ўрин:

2-сон мактабни ўқув жихозлари билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 100.0 млн сўм) -1022 та овоз тўплади;

3-ўрин:

49-сон мактабни иситиш тизимини янгилаш ва спорт залини том қисмини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 440.0 млн сўм) -925 та овоз тўплади;

4-ўрин:

Бешмарган МФЙ биносини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 100.0 млн сўм) -789 та овоз тўплади.

Шовот тумани молия бўлими номидан туманимиз фуқароларига ташаббусли бюджет сайти openbudget.uz да овоз бериш жараёнида фаол иштирок этганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK