РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“BOTIR QURBONOV”нинг “уoutube” тармоғи орқали Шовот тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Садоқат Саидованинг уй-жой олишда ва маҳалла масъулларининг хатти харакатларидан норози бўлиб, такроран қилган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Шовот тумани “Пахтакор” махалла фуқаролар йиғини томонидан берилган маълумотларга асосан, Садоқат Саидова ишсиз икки нафар фарзанднинг онаси, мазкур маҳалланинг “Завод берк” кўчаси 15 уйда рўйхатда турсада, қайнота ва қайнонаси билан келаша олмасдан ижарада эри ва болалари билан яшаб келмоқда. Турмуш ўртоғи Гличов Акбал “Султонбой сртой “ МЧЖда норасмий ишчи бўлиб ишлайди.
С.Саидова шу йилнинг 20 апрелида ижтимоий тармоқларда билдирган яшаш шароити ва кам таъминланган оилаларга бериладиган имтиёзли арзон уй-жойларнинг бошланғич бадал пулини тўламасдан уй-жой олишдаги мурожаати юзасидан 2021 йил 21 апрел кунида Саидова Садокатнинг яшаш уйига бир гурух мутассади ходимлар, вилоят хокимининг ўринбосари, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Саъдуллаев, туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Ш.Оташева “Пахтакор” МФЙ раис ўринбосарлари М.Қурбанова ва М.Атажановалар мурожаат юзасидан борилди. Саидова Садокат ва турмуш ўртоғи Гиличов Акбал билан мурожаат юзасидан уларга нисбатан тазйиқ ва босим ўтказмасдан сухбат олиб борилган. С.Саидова ва А.Гиличов ўз ихтиёрига асосан интервью берди. Садоқатнинг гаплари ёлғон ва тухмат..
Бундан ташқари С.Саидованинг қайнотаси Гличов Салтамират аканинг уйига бориб келини С.Саидованинг мурожатти юзасидан сухбатлашилди. Қайн отаси С.Гилчов ва қайин онаси Аноржон Машариповалар келини Садокат турмушининг дастлабки даврларидан бошлаб уйда хар хил жанжаллар чиқариб тез-тез ота-онасини уйига кетиб қоладиган одат чиқарганлиги, ота онасининг розилигисиз чет давлатларга ишлаш учун кетиб, 2 йилдан кейин чет давлатдан қайтиб келингани ва норозиликлар туфайли оила ажрим ёқасига келиб ва маҳалла томонидан тезкор яраштирув чоралари олиб борилиши натижасида уларнинг оиласи вақтида сақлаб қолингани, шундан кейин ўғли ва келини ижарама-ижара яшаб келаётганликларини,агар уйига келса хам уларни неваралари учун яна қайта қабул қилиб биргаликда яшашларини, лекин келини Садоқат буни истамаслигини, қайтота ва қайнонага хизмат қилмаслиги маълум бўлди.
Маҳалла мутасаддилари аралашуви асосида қайнота С.Гиличов яшаш уйининг ёнидан 100-150 метр квадарт ер майдони ажратиб берилиши тушунтирилди ва С.Саидованинг турмуш ўртоғи бундан хурсанд бўлиб, интервю берган. Ажратилган ер майдони ўрганилиб архитектура ва кадастр ходимлари иштирокида қонун доирасида ер майдони ажратиш бўйича мурожаатини эшитиб турар жой учун ер ажратиш ауокцион орқали олиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шунингдек, С.Саидова махалла фуқаролар йиғини томонидан шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, бу бўйича бериладиган ёрдамлар манзилли ва банк ходимлари, махалла ходимлари келган ёрдамларни ўз вақтида эгасига ва манзилига кетказиб беришга мажбур. Саидова Садоқатга бундан ташқари махалла раиси хомийларни жалб қилган холда бир неча маротаба озиқ-овқат, гўшт ва ун махсулотлари, газ плитаси олиш учун 650.000 (олти юз эллик ) сўм пул маблағи, икки нафар фарзандининг мактаб ижара пуллари тўлаб берилган.
Саидова Садокатнинг мурожаатида келтирилган бир ойлик нафақа пулини олиб бола пули чиқариб беради деган сўзлари ёлғон. 2020 йил октябрь ойидан бошлаб ВМнинг 308-сонли қарорига асосан нафақанинг қайси тури бўйича ариза берилса ҳам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали инсон омили қатнашмаган холда тайинланиб тўланади.
2021 йил март ойида Саидова Садокатга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали моддий ёрдам нафақа пули тайинланиб ДТ Халқ банки орқали Саидова Садокатга етказилиб борилмоқда.
С.Саидова ва А.Гиличовларнинг ногиронлиги йўқ мехнатга лаёқатли, боқувчисини йўқотган оила хам эмас. Бу фуқароларга уй-жой олиш тартиби бир неча маротаба мутассади ходимлар томонидан тушунтирилган.
Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати