РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Яқинда “Xorazm Kun.uz” канали орқали Шовот тумани, Ҳуррият қишлоғи, Тараққиёт маҳалласидаги мактаб биносининг таъмирталаблиги юзасидан хабар тарқалди.
Шовот тумани, Ҳуррият қишлоғи, Тараққиёт маҳалласидаги 28-сон умумий ўрта таълим мактаби 1970 йилда барпо этилган.2009 йилда давлат дастури реконструкция қилиниб, 2 та биноси қайтадан қурилган.
Ҳозирги кунда бинода 8 та синф ўқувчилари 2 сменада таълим олмоқда.
Халқ таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, мактабда ўқувчилар 1,6 коэффициентда, 510 нафар ўқувчи 2 сменада таълим олмоқда. Эски бинони таъмирлаш ёки қайта қуриш яқин 3 йиллик дастурга киритилмаган. Бироқ, кейинги режаларга киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз.