ПОЛИКЛИНИКА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бугун Шовот тумани “Чўқли” қишлоғида 55-сонли оилавий поликлиника капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Давлатимиз томонидан бугунги кунда тиббиёт сохасига катта эътибор қаратилиб, мазкур поликлиникани жорий таъмирланиши учун 1 ярим милярдан ортиқ маблағ сарфланди.
Шовот тумани “Чўқли” қишлоғида 55-сонли оилавий поликлиника капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Давлатимиз томонидан бугунги кунда тиббиёт сохасига катта эътибор қаратилиб, мазкур поликлиникани жорий таъмирланиши учун 1 ярим милярдан ортиқ маблағ сарфланди.
Расмий очилиш маросимида туман ҳокими Ҳакимжон Отаханов, туман ТТБ бўлими мудири, фахрий қариялар ва шифокорлар иштирок этишди. Янги поликлиника туман марказидан узоқ масофада жойлашган “Чўқли” қишлоғидаги 4та маҳалла ахолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатади. Поликлиникада 5 та тор доирадаги мутахасислар, 7 та умумий амалиёт шифокорлари ва тиббиёт ходимлари халқимиз хизматида. Расмий тасма кесиш маросимидан кейин меҳмонлар шифона ичкариси томон йўл олишди ва яратилган шароитлар билан танишишди.
“Биз учун бундай шароитларни яратиб берган Президентимизга ҳамда мутасаддиларга минг бора рахматлар айтамиз, халқимизнинг соғлиги йўлида бор куч ғаратимизни аямай хизмат қиламиз”- дейди поликлиника мудираси - Ўразбоева Зокия