Қишлоқ хўжалиги бўйича семинар йиғилиш ўтказилди
Бугун “Шовот МТП” МЧЖда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Сабиров, туман ҳокими Ҳ.Отахонов ҳамда вилоят ишчи гуруҳи томонидан Шовот туманида кузги ғалла экиш ҳамда жорий йил ҳосили учун етиштирилган пахта хомашёсини йиғиб териб олиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинарда класстер ва фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги сохасига доир мутаҳасислар иштирок этишди.
Семинар давомида ғўза қатор ораларига кузги буғдой экиш ишларини олиб бориш, мавсумга қишлоқ хўжалиги техникаларини тайёргарлик ҳолати ва ғалла екиш учун мосламалар ўрнатиш ҳамда пахта хомашёсини йиғиб териб олиш мавсумида қатнашадиган мавжуд трактор тиркамаларини марказлашган холда таъмирлашга тортиш борасида мутаҳасисларнинг фикрлари тингланди.
Шовот тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати