ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
“Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 8 январдаги 2-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ тасдиқланган вақтинчалик тартибга асосан ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари”га киритилган тиббий ёрдамга муҳтож 21 нафар аёлларга 51,7 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган.
Шундан: “Кум-ёп” маҳалласида яшовчи Зумрад Сабировага ҳамда “Монок” махалласида яшовчи Максуда Аллаёровага туман ҳокимлиги ҳамда “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан 4 000 000 сўм пул маблағлари берилди.
Ўз ўрнида зарурий пул маблағлари берилаётганидан хурсанд бўлган аёллар туман ҳокимлигига ва хотин-қизлар масалалари бўйича туман хокими маслахатчиси Ш.Оташевага миннатдорчилик изхор қилишди.
Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш учун ⬇️
https://t.me/Shovothokimlik