#Аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда
Шовот тумани адлия бўлими томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” лойиҳаси доирасида ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 17 март куни тумандаги “К.Отаниёзов”, “Асавей”, “Бешмарган”, “Идали қалъа”, “Олтин қалъа” ҳамда “Оқ кўл” маҳаллаларида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилиб ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Рахимов “Асавей” МФЙда махалладаги ҳуқуқий ёрдам олишга мухтож аёллар билан сухбат ўтказди.
✍️Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати