Янгиликлар
Апрель 10, 2021 РАСМИЙ МУНОСАБАТ Март 29, 2021 “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар Март 18, 2021 #Аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда Март 18, 2021 АЁЛЛАР МУАММОЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА Март 17, 2021 2020 йил январь ойида қабул қилинган қарорлар Март 01, 2021 2019 - 2020 йилларда қабул қилинган қарорлар рўйхати Февраль 06, 2021 Ер учаскалар бўйича тендер эълон қилинди Февраль 06, 2021 Тумандаги автомобил йўлларида харакат ҳавфсизлигини маъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақида Январь 05, 2021 2021 йил учун Шовот туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида Январь 05, 2021 РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

2021 йил учун Шовот туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2021 йилги Шовот тумани (кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 75084,0 млн сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонуннинг 12-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

 

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

айланмадан олинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари;

давлат ихтиёридаги ер майдонлари, бино ва иншоатларда реклама конструкцияларини ўрнатишга рухсат олиш учун тўланадиган йиғимлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун тўланадиган ойлик тўловлар;

маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

  1. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Туманнинг бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
    3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  6. 2021 йил учун туманнинг заҳира жамғармаси ҳажмлари 1361,3 млн сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида ҳамда туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун туман бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари 838,0 млн сўм миқдорда яъни туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.

 

  1. Туманнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан, туман ҳокимлигининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.
  2. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    4-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  3. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  4. Туман ҳокимига:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
  2. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва халқ депутатлари Туман Кенгашига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот бериб борсин.

 

  1. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарор Шовот туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Шовот истиқболи” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.
  3. Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг ушбу қарори туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши таъминласин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Шовот туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                          Х.Отаханов

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK