Yangiliklar
Aprel 17, 2024 Aholini ro‘yxatga olishning muqobil usullari va ularga o‘tish sabablari Aprel 15, 2024 Shovot tumanida "Tashabbusli byudjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Aprel 04, 2024 Hurmatli va aziz fermerlar, dehqonlar hamda tomorqa yer egalari! Mart 31, 2024 Media-tur Mart 29, 2024 TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOT O‘TKAZILDI Mart 29, 2024 Sudya va yoshlar uchrashuvi Mart 24, 2024 Rasmiy munosabat Mart 23, 2024 Rasmiy munosabat Mart 21, 2024 SHOVOT TUMANI HOKIMI XOLBOYEV OYBEK MADAMINOVICHNING NAVRO‘Z UMUMXALQ BAYRAMI MUNOSABATI BILAN TABRIGI Mart 21, 2024 A S S A L O M   N A V R O‘ Z

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022- йилдан 2023- йилга кўчирилди

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш 2022 йилга белгиланган эди.

Кейинги 30 йил ичида (Ўзбекистонда сўнгги марта 1989 йилда аҳоли рўйхатга олинган) аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор амалга оширилаётганлиги эътиборга олинса, бундай кенг кўламдаги тадбирни ўтказиш учун катта тажриба, кўп вақт ва катта маблағ талаб этилиши аён бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига кўра аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ кўпгина мамлакатлар ушбу тадбир муддатларини дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федератцияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.

Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи маротаба ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Синов тариқасида Республикамизнинг 4 та ҳудудида жумладан Хоразм вилоятининг Хива шахрида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши белгиланди.

 

 

 

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK