Yangiliklar
Aprel 17, 2024 Aholini ro‘yxatga olishning muqobil usullari va ularga o‘tish sabablari Aprel 15, 2024 Shovot tumanida "Tashabbusli byudjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Aprel 04, 2024 Hurmatli va aziz fermerlar, dehqonlar hamda tomorqa yer egalari! Mart 31, 2024 Media-tur Mart 29, 2024 TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOT O‘TKAZILDI Mart 24, 2024 Rasmiy munosabat Mart 23, 2024 Rasmiy munosabat Mart 21, 2024 SHOVOT TUMANI HOKIMI XOLBOYEV OYBEK MADAMINOVICHNING NAVRO‘Z UMUMXALQ BAYRAMI MUNOSABATI BILAN TABRIGI Mart 21, 2024 A S S A L O M   N A V R O‘ Z Mart 14, 2024 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING QARORI

ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ Х.ОТАХАНОВНИНГ ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХАЛҚИГА ТАБРИГИ

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Қадрли мусулмон биродарлар, Сизларни, Сиз орқали барча оила аъзоларингизни меҳр оқибат, эзгулик ва саховат айёми, ислом оламидаги улуғ байрам, муборак қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

Ҳар бир хонадонда, маҳаллада кўтаринкилик билан нишонланадиган қутлуғ қурбон ҳайитида ҳаммамиз аввало шундай кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Яхшилик, сабр қаноат ва меҳр эътибор сингари эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно мазмуни ҳамда халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини барчамиз чуқур ҳис этмоқдамиз.

Айни вақтда муқаддас ислом динининг буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда ўта долзарб вазифага айланиб бораётганлигини барчамиз яхши тушунамиз.

Ушбу қутлуғ айёмда ёшларимизга муқаддас динимизнинг асл маъно-мазмунини, унда илгари сурилган умуминсоний ғояларни тушунтириш, уларнинг турли бузғунчи диний ғоялар тўрига илиниб қолишларига йўл қўймаслик ҳақида ўйлаб кўрсак, менимча нур устига аъло нур бўлар эди.

 Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига етган. Бу каби олийжаноб қадриятлар айниқса, улуғ қурбон ҳайити арафасида янада юқори поғонага кўтарилади.

 Албатта биз ўз диний қадриятларимизни улуғлаб, эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга, замонавий илм фан, касб-ҳунар ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни чуқур ўзлаштириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим шарти эканлигини яхши англаймиз.

Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

Бугун биз жаҳон ҳамжамияти ҳамда кенг жамоатчилигимизнинг чуқур ташвишига сабаб бўлган ва дунёда кенг тарқалиб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётган коронавирус инфекциясига қарши курашишдек синовли ва шу билан бир қаторда сабр матонат даврида турибмиз.

Бироқ, юртимизда бу синовларни мардонавор енгиб ўтиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундай шароитда ваҳима қилишга ҳеч қандай асослар бўлмасада, хотиржамлик ва лоқайдликка берилишга ҳам ҳаққимиз йўқ.

Бугун сизларга мурожаат қилиб, оғир ва синовли даврда ҳар бир тумандошимиз нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари қолаверса барча тумандошларимиз соғлиғи учун ҳам масъул эканлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. 

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда 20 июль муқаддас Қурбон ҳайити куни ҳамда 21-22 июль дам олиш кунлари барчаларингизни дам олиш кунларини оила аъзоларингиз даврасида ўтказишларингизни сўрайман.

Қадрли тумандошлар, 

Барчангизни яна бир бор улуғ қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этган ҳолда, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик, шахсий ҳаётингизда бахт ва саодат тилайман. Эл юртимизнинг шу муборак кунларда қилган дуолари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин. Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин. Эзгу ва хайрли ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг ўзи мадаткор бўлсин.

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK