Yangiliklar
Aprel 17, 2024 Aholini ro‘yxatga olishning muqobil usullari va ularga o‘tish sabablari Aprel 15, 2024 Shovot tumanida "Tashabbusli byudjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Aprel 04, 2024 Hurmatli va aziz fermerlar, dehqonlar hamda tomorqa yer egalari! Mart 31, 2024 Media-tur Mart 29, 2024 TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOT O‘TKAZILDI Mart 24, 2024 Rasmiy munosabat Mart 23, 2024 Rasmiy munosabat Mart 21, 2024 SHOVOT TUMANI HOKIMI XOLBOYEV OYBEK MADAMINOVICHNING NAVRO‘Z UMUMXALQ BAYRAMI MUNOSABATI BILAN TABRIGI Mart 21, 2024 A S S A L O M   N A V R O‘ Z Mart 14, 2024 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING QARORI

ШОВОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ САРДОР АБДУЛЛАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ШОВОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ САРДОР АБДУЛЛАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

ШОВОТ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ САРДОР АБДУЛЛАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

 Ассалому алайкум, ҳурматли солиқ тўловчи тадбиркорлар!

 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан 12 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 780 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Шовот туманида 2100 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 840 та корхонанинг 1050 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 790 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Шовот туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 240 та корхонадаги 705 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 241 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 346 нафар, қурилиш корхоналарида 21 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 97 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 76,9 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса   5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, тумандаги тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,2 баравар кўпайди.

2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 31 миллиард 210 миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, йиллик белгиланган прогноз режаси 38,2 фоизга бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 24,8 миллиард сўми, яъни 79,3 фоизи юридик шахслар, 6,4 миллиард сўми ёки 20,7 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

 Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 12,0 миллиард сўм ёки 38,4 фоизини жисмоний шахсларнинг даромад солиғи,  6,3 миллиард сўм ёки 20,3 фоизини ер солиғи, 2,8 миллиард сўм ёки 8,9 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 10,1 миллиард сўм ёки 32,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбэк олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилди. Агар чек 100 минг сўмга урилган бўлса, 1000 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади.

Бугунги кунда туманимизда 892 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 934 та онлайн-НКМ ва виртуал касса давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказилган. Улардан 451,7 миллиард сўмлик  1101,5 мингта чек онлайн равишда маълумотлар базамизга келиб тушган.

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 132 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 42 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 90 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 65 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 24,4 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Ўтган 5 ой мобайнида 21 та корхоналарга 207,0 млн.сўм ер солиғи, 14 та корхонага 165,1 млн.сўм мол-мулк солиғи, 68 та корхонага 489,0 млн.сўм ижтимоий солиқ, 13 та корхонага 43,0 млн.сўм айланмадан олинадиган солиқ ва 168 та корхонага 498,4 млн.сўм жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан имтиёзлар қўлланилди.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

Шовот тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

 

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK