РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ШОВОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА УН, КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА
Кеча ижтимоий тармоқлар орқали Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида ун ва суюлтирилган газ йўқлиги ҳақида эълон қилинган мақола ўрганилди.
Шовот тумани, Бўйрачи қишлоғи, Бўйрачи маҳалласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июлдаги 193-сонли қарорига асосан газ тармоғида ажратилган ҳудуд ҳисобланади.
Ушбу маҳаллада кўмир билан таъминланувчи 680 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида 480,0 тонна кўмир маҳсулоти билан таъминланиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда мазкур маҳаллада яшовчи аҳолига октябрь ойида 45,0 тонна, ноябрь ойида 291,0 тонна, декабрь ойида 46,0 тонна, жами 382,0 тонна, режага нисбатан 79,5 % кўмир маҳсулоти тарқатилган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида темир дафтарга киритилган, эҳтиёжманд 51 та хонадонга 38,0 тонна кўмир маҳсулоти уйларига етказиб берилган.
Охирги марта мазкур маҳаллага 12.12.2020 йилда 24,0 тонна кўмир тарқатилган.
“Кўмиртаъминот” МЧЖга Хоразм филиалига қарашли Шовот туман кўмир омборида айни пайтда 331,0 тонна кўмир қолдиғи мавжуд.
Мазкур маҳаллада Шовоттумангаз газ таъминоти бўлими томонидан 703 та хонадон билан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартнома қилинган.
2020 йил январ-декабрь ойларида 104630,0 кг суюлтирилган газ билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, январь ойида 12200 кг, февраль ойида 10080 кг, март ойида 8460 кг, апрель ойида 10280 кг, май ойида 10900 кг, июнь ойида 6740 кг, июль ойида 9200 кг, август ойида 5800 кг, сентябрь ойида 7880 кг, октябрь ойида 6460 кг, ноябрь ойида 10780 кг, декабрь ойида 7800 кг, жами 12.12.2020 йил ҳолатига 106580,0 кг, яъни режага нисбатан 108 % суюлтирилган газ етказиб берилган.
Шу жумладан, 2020 йилнинг 11 декабрь куни аҳолига 2100,0 кг суюлтирилган газ етказиб берилган.
Ушбу маҳаллага арзонлаштирилган ун маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги йиғилиш баёнига асосан туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган меъёр ҳамда график асосида “Проф стил” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг апрель ойида 7 тона, май ойида 12,5 тонна, июнь ойида 9 тонна, июль ойида 11,5 тонна, август ойида 11 тонна, сентябрь ойида 10,4 тонна, октябрь ойида 10,9 тонна, ноябрь ойида 10,2 тонна, жами 8 ойда 82,5 тонна ун маҳсулоти етказиб берилган.
Шунингдек, декабрь ойига ишланган график асосида 7 декабрь куни 5 тонна ун маҳсулоти етказиб берилган.
✍️ШОВОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ