Yangiliklar
Iyun 17, 2025 OAV, JURNALIST VA BLOGERLAR UCHUN MATBUOT ANJUMANI VA PRESS-TUR TASHKIL ETILDI Iyun 17, 2025 OneID tizimi orqali roʻyxatdan oʻtish. Iyun 12, 2025 Aholini roʻyxatga olish qachondan oʻtkazila boshlangan? Iyun 10, 2025 #MUROJAAT Iyun 05, 2025 #MUROJAAT May 30, 2025 2025-2026 yillarda Oʻzbekistonda aholini roʻyxatga olish ishlari oʻtkazilishi rejalashtirilmoqda May 20, 2025 Roʻyxatga olishda reklama va axborot kampaniyasi May 14, 2025 Aholini roʻyxatga olish xususiyatlari May 13, 2025 Shovot tumani prokurori Ravshanbek Masharipovning tuman aholisiga MUROJAATI May 06, 2025 Xorazm viloyati fermerlari Kengashi Rayosati a’zolarining fermerlarga, klasterlar va qishloq xo‘jaligi xodimlariga murojaati

“Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида 01.03.2021 йил холатига Шовот туманида жами 406 нафар фуқароларга қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда тижорат банклари томонидан 7 420.1 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Шулардан “Темир дафтар”га киритилган 11 нафар фуқароларга 121.2 млн.сўмлик, “Ёшлар дафтар”га киритилган 70 нафар фуқароларга 875.9 млн.сўмлик ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 49 нафар фуқароларга 525.0 млн.сўмлик қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ-4862-сонли “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирларни тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойхаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан ушбу йўналишда услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 0,2 млн.сўм маблағ ажратилиб келинмоқда. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 50 та буклет, 60 та флаер ҳамда 15 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар давтари”, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда. Бугунги кунда туман бўйича 55 та МФЙда 30 770 та хонадонлар ва 43 446 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 5 та МФЙларда жами 125 та хонадон (140 та оила) кам таъминланган  ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилиб ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

 “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида 01.03.2021 йил холатига Шовот туманида жами 406 нафар фуқароларга қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда тижорат банклари томонидан 7 420.1 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Шулардан “Темир дафтар”га киритилган 11 нафар фуқароларга 121.2 млн.сўмлик, “Ёшлар дафтар”га киритилган 70 нафар фуқароларга 875.9 млн.сўмлик ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 49 нафар фуқароларга 525.0 млн.сўмлик қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тумандаги 55 МФЙ да кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқасига мевали дарахт ҳамда сабзавот ва полиз кўчатларини бепултарқатиш ва экилишини таъминлаш мақсадида жами 307 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Тумандаги аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун туман молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан  хатловлар натижаларига кўра 2021 йилнинг 1 март ҳолатига тумандаги аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган  6 та МФЙ даги жами 11,3 км очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш ва тозалаш ишларини олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

(Ушбу мақола туман молия бўлими томонидан берилган маълумотлар асосида тайёрланди).

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK