Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар билан қабули ўтказилди
Шовот тумани “Қиёт” маҳалласида туман ҳокими Ҳ.Отахоновнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда 26 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва таъмирлаш, йўллар таъмири, кредит ва моддий ёрдам билан таъминлаш масалаларини ташкил қилади.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Бу эса одамларда давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Шовот тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати