Yangiliklar
Iyul 11, 2025 Aholini roʻyxatga olishning davriy jihatlari Iyul 11, 2025 Huquqiy islohotlarning uzviy davomi: jinoyat protsessual qonunchilikdagi muhim o‘zgarishlar Iyul 09, 2025 #MUROJAAT Iyul 08, 2025 Shovot tumani bo‘yicha "Tashabbusli byudjet" jarayonining 2025-yil ll-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Iyul 07, 2025 PAXTA HOSILIGA HOSIL QO‘SHIB, BU YILGI MAVSUMNI UYUSHQOQLIK BILAN O‘TKAZAYLIK! Iyul 04, 2025 #MUROJAAT Iyul 04, 2025 #MUROJAAT Iyun 26, 2025 Aholini roʻyxatga olishda turar joylarning turlari Iyun 17, 2025 OAV, JURNALIST VA BLOGERLAR UCHUN MATBUOT ANJUMANI VA PRESS-TUR TASHKIL ETILDI Iyun 17, 2025 OneID tizimi orqali roʻyxatdan oʻtish.

Шовот тумани ҳокими Х.Отаханов барча битирувчиларга оқ йўл тилади

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ассалому алайкум! Ҳурматли ўқитувчи ва азиз ўқувчилар! Бугун қувончли айёмда мамлакатимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”лар янграмоқда.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда тумандаги мактабларда ёшларимизга 2856 нафар педагог-ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Ушбу ўқитувчиларнинг 802 нафари олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларни ташкил этади.

Шовот туман халқ таълими бўлими тасарруфида 53 та умумий ўрта таълим мактаби ва битта  халқаро мактаб-интернати мавжуд бўлиб, уларда жами 31322 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда.

2021-ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларини 11-синфини жами 2213 нафар ўқувчилар якунлашади. Шулардан 15 нафари олтин медал, 35 нафари кумуш медал билан якунлаши кутилмоқда.

Барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

 

Қадрли ота-оналарнинг суюкли ўғил-қизлари!

 

Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда барча имконият яратилган. Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!

 

 

Шовот тумани ҳокимлиги

Матбуот хизмати

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK