Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда “Шовот тайёрлов импекс” МЧЖ раҳбари Х.Давлетовнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаати юзасидан
Аниқланишича, “Қўзибоев Жамолбек” ф/х “Соҳибкор” ширкат хўжалиги томонидан “ўзига тегишли кўчмас мулкларни бошқа шахсга бепул бериш” ҳақидаги 15.10.2009 йилдаги 1-сонли шартнома асосида “Қўзибоев Жамолбек” ф/х мулкларидан ташкил қилинган “Шовот Соҳибкор” ММТП мулкида бўлган жами 14 000 м2 иборат бўлган ер майдони ва мол-мулклар “Шовот тайёрлов импекс” шўъба корхонасига бепул берилганлигидан норози бўлиб, ушбу шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Қўзибоев Жамолбек” ф/х.нинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят иқтисодий судининг 06.09.2019 йилдаги қарори билан Шовот туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, “Қўзибоев Жамолбек” ф/х томонидан Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб юқоридаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 09.09.2021 йилдаги ажрими билан “Қўзибоев Жамолбек” ф/хнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси рад қилинган.
Мазкур суд қарори юзасидан “Қўзибоев Жамолбек” ф/х томонидан берилган апелляция шикояти Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 18.10.2021 йилдаги ажрими билан қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Юқоридаги суд қарорлари “Шовот тайёрлов импекс” МЧЖ фойдасига қабул қилинган.
Шу сабабли, ўрганиш давомида “Шовот тайёрлов импекс” МЧЖга ўзига тегишли бинодан бошқа шахслар ноқонуний фойдаланаётганлиги юзасидан тегишли тартибда судга мурожаат қилиши тушунтирилди.