РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлардаги “NORBEK LIVE” канали орқали бугун 11 май санасида “Шовот туманининг айрим ҳудудида пиёдалар йўлаги аҳволи яхши эмас” сарлавхаси остида қилинган видеомурожаат ўрганилди
Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги 4р 159 Шовот ш - Урганч ш – Туркманистон республикаси чегараси автомобиль йўлининг 30-35 км оралиғидаги пиёдалар йўлаги бўлиб, 2021-2022 йилларда ушбу йўлга ажратилган лимит доирасида бажарилиш чоралари кўрилади.
Маълумот учун бугунги кунда туманнинг “Гулшан” ва “Қўшкўпир” маҳаллаларида маҳаллага олиб борувчи катта ва ички йўлларда кенг кўламли таъмирлаш, тош ётқизиш ва асвалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари Шовот тумани ва Туркманистон Республикасини боғловчи йўлларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 4К 986 автомабил йўлидаги “Моноқ” ва “Ижтимоият” қишлоғини боғловчи йўлининг 1км - 400 метр узунликдаги йўллари шунингдек, 6 км узунликдаги нотекс йўллари таъмирланиб халқимиз учун бир қатор қулайликлар яратилди. Йўлларни асфалт қилиш ишлари Шовот ва Гурлан туманларини боғловчи 4Р-163 автомобил йўлининг 78- 80 км оралиғидаги автомабил йўлларида ҳам бажарилди.
Навбати билан ҳар бир ҳудуддаги нотекс йўллар ва йўлаклар таъмирланиб, барча ноқулайликларга бархам берилишини маълум қиламиз.
Шовот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати