Yangiliklar
Iyul 04, 2025 #MUROJAAT Iyul 04, 2025 #MUROJAAT Iyun 26, 2025 Aholini roʻyxatga olishda turar joylarning turlari Iyun 17, 2025 OAV, JURNALIST VA BLOGERLAR UCHUN MATBUOT ANJUMANI VA PRESS-TUR TASHKIL ETILDI Iyun 17, 2025 OneID tizimi orqali roʻyxatdan oʻtish. Iyun 17, 2025 RASMIY MUNOSABAT Iyun 12, 2025 Aholini roʻyxatga olish qachondan oʻtkazila boshlangan? Iyun 10, 2025 #MUROJAAT Iyun 05, 2025 #MUROJAAT May 30, 2025 2025-2026 yillarda Oʻzbekistonda aholini roʻyxatga olish ishlari oʻtkazilishi rejalashtirilmoqda

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Шовот деҳқон бозори ҳудудидаги камчиликлар бартараф этилди.

Жорий йилнинг 17 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали «Бу ер Афғонистон эмас, бу ер Хоразм вилояти Шовот тумани деҳқон бозори аҳволи» сарлавҳали видеолавҳа ёритилди. Унда Шовот тумани деҳқон бозорига кириш ҳудудининг ёғингарчиликдан кейинги аҳволи акс этган. Мазкур видеода «бу ер Шовот деҳқон бозори» деб кўрсатилган.

Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилди. Видеода акс этган ҳудуд Шовот туман деҳқон бозори ҳудуди яқинида жойлашган бўлиб, бозорга кириш йўлаги шу ҳудуд билан бирлашганлиги сабабли, шу ерда яшовчи аҳоли ва деҳқонлар томонидан Якшанба кунлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотуви йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу ҳудудда шу куннинг  ўзида таъмирлаш ишлари бошланди. Эндиликда мутасадди ташкилотлар назорати остида таъмирлаш ишлари охиригача етказилади ва аҳоли учун мазкур ҳудудда савдони амалга ошириш учун қонуний чоралар кўрилади.

 

Шовот туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK