РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Шовот туманида иқтисодий комплекс ходимлари орасидан янги “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ўтказиш мақсадида мажбурий тартибда аризалар олиш бошланганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ҳудудларда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий қилиш белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Президенти Администрацияси топшириғига асосан “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ихтиёрий равишда номзодларни танлаб олиш ва суҳбат ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, Республика идоралари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳарларга бириктирилган.
Туманга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги 55 та маҳаллаларда “Ҳоким ёрдамчиси” вазифасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар билан юзма-юз суҳбат олиб борилмоқда.
Шовот туманида “Ҳоким ёрдамчиси”ни тайинлашда ходимларни мажбурлаш ҳолатлари бўлмаганини маълум қиламиз.
Шовот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати