Конституциямизнинг 29 йиллиги мактабгача таълим муассасаларида давом этмоқда
8 декабр-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам катта шодиёнага айланди.
Бахтимиз қомуси ҳақ ҳуқуқларимиз кафолати бўлган мазкур ҳужжатга бағишланган тадбирлар туманимиздаги идора ва ташкилотларда ҳамда таълим- тарбия масканларида муносиб нишонламоқда.
Бугун ана шундай Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунига бағишланган байрам тадбири 2-сон Давлат МТТ да бўлиб ўтди. Унда барча болажонлар Конституцияга бағишлаб шеърлар, қўшиқлар айтдилар, унинг бўлим, модда, боблари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Шовот тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати