"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ " ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёни 2022 йил 1 февралдан яни бугундан бошланди.
1-босқич: Портал орқали таклиф киритиш муддатлари 1 февралдан 20 февралгача.
2-босқич: Таклифларни саралаш муддатлари 21 февралдан 28 февралгача.
3-босқич: Таклифга овоз бериш муддатлари 1 мартдан 20 мартгача .
Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, ҳудудингиздаги энг долзарб муаммоларни ечимини топишда ўз ҳиссангизни қўшинг.
Бунинг учун Сиз openbudget.uz сайти орқали вилоятимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.