“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўлида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойхаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими ходимлардан иборат кичик ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.
Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш бўйича тумандаги тижорат банклари ҳамда барча иқтисодий комплекслар билан хамкорликда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 1,5 млн.сўм маблағ ажратилди. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 545 та буклет, 579 та флаер ҳамда 90 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда.
Бугунги кунда туман бўйича 55 та МФЙда 30 770 та хонадонлар ва 43 446 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 55 та МФЙларда жами 1375 та хонадон (1430 та оила) кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилди, шунингдек ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилди