Yangiliklar
Noyabr 15, 2024 Suvni asrang, tejang va yuqori daromadga ega bo‘ling! Noyabr 11, 2024 Shovot tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i Inomjon Sultonovning 2024 yil oktabr oyi yakuni bo‘yicha hisoboti va tadbirkorlarga murojaati Noyabr 07, 2024 Rasmiy munosabat Noyabr 04, 2024 “Xalqqa yordam-oliy qadriyat” shiori ostida kouching o‘tkazildi Oktyabr 30, 2024 KUZNING HAR BIR KUNI IMKONIYAT, BU IMKONIYATDAN UNUMLI FOYDALANIB DAROMADNI KO‘PAYTIRING Oktyabr 29, 2024 Shovot tumani fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari kengashining M U R O J A A T I Oktyabr 23, 2024 Rasmiy munosabat Oktyabr 18, 2024 Press-tur Oktyabr 15, 2024 15-oktabr – Xalqaro qishloq ayollari kuni Oktyabr 11, 2024 Press-tur

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўлида

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Шовот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойихаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шовот туман ҳокимлигининг молия бўлими ходимларидан иборат кичик ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.

Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш бўйича тумандаги тижорат банклари ҳамда барча иқтисодий комплекслар билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўналишида тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презинтацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 1,0 млн.сўм маблағ ажратилди. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 480 та буклет, 454 та флаер ҳамда 80 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда.

Бугунги кунда туман бўйича 55 та МФЙда 30 770 та хонадонлар ва 43 446 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 39 та МФЙларда жами 975 та хонадон (1014 та оила) кам таъминланган  ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилди, шунингдек ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилди

 

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK