РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Шовот тумани “Узункўл” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ишчанов Одилбек” фермер хўжалиги раҳбари Н.Ишчановнинг “Ғалла шартномаларида фермерлар манфаатлари ҳисобга олинмади” номли мурожаати юзасидан
“Ўздонмаҳсулот”АК 2021 йил 7 июндаги 14-1-23/353-765-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил 26 майдаги топшириғида пандемия давом этаётганлигини ҳисобга олиб, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида давлат ресурсларига қабул қилинадиган бошоқли дон, ун ва нон маҳсулоти нархларининг амалдаги тартиби сақлаб қолиниши белгиланганлигини маълум қилиб, 2020 йил ҳосили учун тасдиқланган тарифларни ўзгаришсиз қолдиришни таклиф этган.
Шу асосда 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархи қўшилган қиймат солиғи билан 1550 сўм (3 синф юмшоқ буғдой) қилиб ўтган йилдаги нархга мувофиқ, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги 378-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ белгиланди.
Шартномага асосан Шовот тумани бўйича 8440 тонна товар дон етиштириш режалаштирилган бўлиб, хақиқатда шу кунгача ҳисобга олинган вазнда 8004 тонна товар дон қабул қилинди, яъни белгиланган режа 94.9 фоизгагина бажарилди. Алохида фермер хўжаликлар кесимида ёндашиладиган бўлса, 53 та фермер хўжалик режани бажармаган ва белгиланган режадан 840.7 тонна кам миқдорда товар дон етказиб берган. Туман бўйича давлат ресурсларига олинадиган бошоқли дон топшириш режаси тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли “Shovot Yaxshi Niyat Agro Кlaster” МЧЖ га бошоқли дон қабул қилинмади.
Хақиқатда 2020 йил туманда сув кам бўлганлиги, лекин туман суғориш мавсумида ажратилган лимит доирасида 100% сув олганлиги, лекин туманда қишлоқ хўжалиги экинларининг режа бўйича экилмагани сабабли асосий экинларни сув билан таъминлашда муаммолар бўлган. “Ишчанов Одилбек” фермер хўжалиги 2019-2020 йил хосили учун 14.3 га пахта, 5.1 га буғдой, 5.1 га шоли, 1.8 полиз, 42.3 га беда, 26.4 га оқ жўхори экиши режалаштирилган бўлиб, суғориш мавсумида 489.9 минг м3 лимит ажратилган.
Бироқ “Ишчанов Одилбек” фермер хўжалиги томонидан туман ер ресурслари ва давлат кадастрининг 2020 йил 17 июль кунги мониторинг маълумотига кўра 7.4 га третикали, 13.3 га пахта, 1.5 га сабзавот, 2.7 га полиз, 1.0 га картошка, 21.8 эски беда, 12.4 янги беда, 2.0 га макка силос, 15.6 га шоли экиб лимитдан ортиқча сув сарфланган.
Сув истеъмоли бўйича шартнома шартларида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларида кўрсатилган яъни, сув олиш қулоқларини жиҳозлаш ва ажратилган лимитлар талабларга риоя қилиб СИУ миробларидаги олди берди журналларини шакллантириш белгиланган.
Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – жорий солиқ даврининг 15 декабригача хисоботни тақдим қилиши белгиланган.
Сув солиғи объекти Солик кодексининг 442-моддаси, 7-бандига асосан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурслари” хисобланади. (СИУ маълумоти)
Фермер хўжаликлар Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда СИУ томонидан зем баланс асосида экин турига қараб фойдаланилган сув миқдорини тасдиқлаб бериб шу асосида фермер хўжаликлар фойдалинилган сув кубига 2020 йил учун 70 сўм солиқ ставкаси қўллаб ҳисобот тақдим қилиши белгиланган.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун сув солиғи сув олиш қулоқлари ва сув ўлчаш мосламалари билан жихозланмаганлиги сабабли Ўрта Осий илмий текшириш институти (САНИИРИ) маълумотлари бўйича ҳисобланган.
Шовот тумани пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ғалла ҳосили бўйича “Шовот дон” маҳсулотлари” АЖ билан ҳамда “Шовот яхши ният агрокластер” МЧЖ билан ғалла сотиш бўйича шартномалар тузилиб ғалла топшириш белгиланган.
Хозирги кунда “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ ўртасида тузилган шартнома ва “Шовот яхши ният агро кластер” МЧЖ билан тузилган шартнома мажбуриятлари бир қатор фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан тўлиқ бажарилмасдан келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарорига асосан туманда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш ва манфаатдорликни ошириш борасида замонавий ёндашувларни жорий этиш белгиланган.
Шовот тумани жорий йилнинг 25 июнь куни Шовот тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган йиғилишда фермер хўжаликлари билан “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ ўртасида тузилган шартнома ва “Шовот яхши ният агро кластер” МЧЖ билан тузилган шартнома мажбуриятларини бажармаган фермер хўжалиги раҳбарларини тузилган шартномаларни бажариши учун кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, тумандаги салоҳияти яхши бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари билан ҳам учрашилиб Шовот туманига белгиланган режани бажарилишида ихтиёрий равишда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирилган.
Шовот туманидаги фермер хўжаликлари ва “Шовот дон маҳсулотлари” АЖ ўртасида тузилган шартнома ҳамда “Шовот яхши ният агрокластер” МЧЖ билан тузилган шартнома бажарилган тақдирда Шовот туманида ун маҳсулотини баҳоси ошиб кетишини сақлаб қолишга эришилади.