РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Шовот тумани “Қатқалъа” қишлоғидаги – “Пахта ўрнига шоли эккан фермердан ахолининг норозилиги” тасвирланган видеолавхалар тарқалди.
Бу юзадан қуйидагиларни маълум қиламиз: Шовот тумани “Қатқалъа” қишлоғи “Хунарманд” маҳалласидаги “Шохжахон Наврўзбек” фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер майдонларини 5.6 гектар майдонига шоли экини экиш режалаштирилган бўлиб, режасига қарамасдан ортиқча 16.9 гектар майдонга ўзбошимчалик билан хеч қайси ташкилотдан рухсат олмасдан шоли экини экканлиги аниқланган. Ушбу холат бўйича ортиқча экилган шоли майдонларни суғоришда туман Сув истеъмолчилари уюшмаси ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётганли сабабли қонуний чора қўллаш мақсадида Инспекциянинг Шовот туман бўлими томонидан ваколатли органни хабардор қилган холда фермер хўжалиги рахбари Н.Каримовга нисбатан хужжатлар тўпланилиб судга юборилган.
Ушбу фермер хўжалигига ажратилган ер майдонлари билан чегарадош бўлган фуқаролар яшаш жойини боғ қисми билан ўртасида кичкина зовур ажратиб турибди. Зовур бўйида хамда фукароларни боғ ва экин майдонларида қуриган, зарар етган манзарали дарахтлар кўзга ташланмаганлиги маълум бўлди.