РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Бугун ижтимоий тармоқларда Шовот тумани “Бўйрачи” маҳалласида кўмир етказилиб берилиши юзасидан аҳолининг мурожаати тарқалди. Бу юзадан тегишли ташкилотлар томонидан берилган маьлумотларга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Шовот тумани “Бўйрачи” махалласи газ тармоғидан ажратилган ҳудуд ҳисобланади. Мазкур махаллада 680 та хонадон мавжуд бўлиб, 2020 йил режага асосан 409 тонна кўмир таратилиши лозим. Шундан хозирги кунга қадар белгиланган режа график асосида 219 тонна кўмир ахолига тарқатилган. Бундан ташқари яқинда, вилоят ҳокимини топшириғи билан махалла аҳолисини кўмирга бўлган эхтиёжини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоят Махалла ва оилани қўлллаб-қувватлаш маркази ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш натижасида 2020 йил ноябрь ойининг 17 санасида “Бўйрачи” маҳалласига 17.4 тонна кўмир келтирилиб, “темир дафтар” рўйхатига киритилган хар бир хонадонга ўртача 700 кг дан кўмир тарқатилган.
Шунингдек, Аҳолининг куз-қиш мавсумида кўмир махсулотига бўлган эхтиёжини таъминлаш мақсадида белгиланган режа график асосида эртага 24 ноябрь санасида “Бўйрачи” махалласига 138 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади.
ШОВОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ