ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, шунингдек, ўтган ўқув йилида таълим сифати ва самарадорлиги бўйича юқори кўрсаткичга эришган мактаб директорлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок қилдилар.
Тадбирда Шовот туманидаги 51-сон мактаб ва Шовот тумани 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 10-синф ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидаги фаол иштироки ҳамда бошланғич синфлар учун яратган дастурий таъминоти учун вазирлик томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Маълумотлар @Xorazm_XTBдан олинди.