Шовот туманида аҳоли бандлиги бўйича ўтказилган тадбирда долзарб масалалар белгилаб олинди
Бугун Шовот тумани ҳокимлигида кооперацияларни ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кооперацияларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ғ.Сабиров, Хоразм вилояти бирлашган касаба уюшмалари раиси Э.Юсуповлар иштирокида кооперацияларни ташкил этиш бўйича Президент топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.
Кооперация йўналишлари ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий, транспорт ва логистика, энергетика ва коммуникация, иқлим ва географияси, маҳсулотларни сотиш бўйича бозор ва экспорт ҳамда бошқа имкониятларини таҳлил этган ҳолда белгиланиши, лойиҳани амалга оширувчи тадбиркор, ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ва ҳажми, молиявий манбалар, жалб этиладиган хонадонлар сони аниқ қилиб кўрсатилиши, ҳокимнинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари ва маҳаллалардаги “ҳоким ёрдамчилари” жойларда аҳоли ва ташаббускор тадбиркорлар билан учрашиб, кооперация ташкил этиш бўйича уларнинг таклифларини ўрганиб лойиҳалар тайёрланиши бўйича келишиб олдилар. Лойиҳаларни саралашда унинг масштаби кенг бўлишини, унда камида ҳар бир сектордан 400-500 та хонадон кооперация усулида иш билан таъминланишини инобатга олиш зарурлиги, шу билан бирга, корхона ривожланиб, келажакда кооперация жараёнига 3 – 4 мингта хонадонлар жалб этилиши асосий мезон бўлиши лозимлиги, лойиҳа аниқ иқтисодий асосланган ва ҳаётий бўлиши, ишга тушгандан кейин мустақил фаолият юрита олишини инобатга олиш шартлиги, лойиҳада уни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағ ва унинг манбалари, тадбиркорга ажратиладиган ер, кооперацияга жалб этиладиган маҳаллалар, аниқ қилиб белгилаб олиниши ҳақида келишиб олинди.
Ушбу лойиҳалар Шовот туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми бўлишига ишонч билдирдилар. Ушбу йўналишда ссудалар, имтиёзли кредитлар берилиши ҳам кўзда тутилган.