ШОВОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН -ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.
Айни дамда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шовот туманида ҳам “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. “Янгиобод” маҳалласида ўтказилган бугунги илк тадбир байрамона кўтаринкилик тарзда ташкил этилди.

— Бу тадбирлар орқали аввало Шовот туманининг барча махаллаларига кириб борилади. Халқимизни юртимиз ва жаҳонда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилинади. Аҳолининг кайфиятини кўтариш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар кенгроқ ташкил этилади.
Айниқса, бугунги тадбирга маҳалла фаоллари, «Темир дафтар» рўйхатига кирган хонадонлар ҳам жалб қилинди.
Тадбир давомида шоирларимиз томонидан ватанни мадх этувчи шеърлар янгради, театр томошалари ижро этилди, хушовоз санъакорлар томонидан концерт дастури ташкил этилди, бу эса барчани рақсга чорлади.
Бешта муҳим ташаббус ва шу каби ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ҳар бир маҳаллада ўтказилади.
«Маҳаллабай» тарзида ўтказилаётган тадбирлар туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан кун давомида батафсил ёритиб борилади.