Yangiliklar
Aprel 17, 2024 Aholini ro‘yxatga olishning muqobil usullari va ularga o‘tish sabablari Aprel 15, 2024 Shovot tumanida "Tashabbusli byudjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Aprel 04, 2024 Hurmatli va aziz fermerlar, dehqonlar hamda tomorqa yer egalari! Mart 31, 2024 Media-tur Mart 29, 2024 TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOT O‘TKAZILDI Mart 24, 2024 Rasmiy munosabat Mart 23, 2024 Rasmiy munosabat Mart 21, 2024 SHOVOT TUMANI HOKIMI XOLBOYEV OYBEK MADAMINOVICHNING NAVRO‘Z UMUMXALQ BAYRAMI MUNOSABATI BILAN TABRIGI Mart 21, 2024 A S S A L O M   N A V R O‘ Z Mart 14, 2024 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHINING QARORI

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича Шовот туманида амалга оширилган ишлар бўйича

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Ушбу лойиҳада республика бўйича 200 млн. туп, жумладан Хоразм вилояти бўйича 14 млн. 490 минг туманда 1 миллион 379 минг дона дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳар ва туманларда яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Туманда жорий йил куз мавсумида 502 минг дона иқлим шароитига мос япон сафораси,  катальпа,  шумтол, қайрағоч, павлония,  терак,  заранг,  акация,   тут,  жийда,  беҳи,    узум, виргин арчаси,  шарқ туяси ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

“Халқимизда экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб” деган нақл бор. Шунинг учун  эндиликда кўчатларни фақат экиб кетиш эмас, уларни парваришлаш, суғориш тизимини яратиш талаб этилади. Яшил майдонларни суғориш учун ирригация тизимларини тозалаб талаб даражасига келтириш, зарур жойларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишимиз керак. Шунинг билан бир қаторда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда шу жойга мос навларни танлаш, бу борада тадқиқотлар ва таҳлилларни олиб бориш зарур. Шу мақсадда ҳар бир туманда камида 5 гектар майдонда кўчат етиштиришга ихтисослашган махсус хўжаликларни танлов асосида ташкил қиляпмиз.

   Эндиликда дарахтларни кесиш, экилган кўчатларга шикаст етказиш ҳолатлари бўйича жамоатчилик назоратини ҳам кучайтирамиз ва бундай ҳолатлар юз берган тақдирда албатта жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.  

   Жорий йилнинг 10 декабргача давом этадиган “Долзарб 40 кунлик” тадбирида ҳар бир элдошимизни фаол иштирок этишга чақираман. Ҳали ҳаво ҳарорати илиқ кўчат экиш ишларини давом эттириш имкони бор. Шунинг учун  олдимиздаги 10 кун ичида дала четларига, канал ва коллекторлар, автомобиль йўллари бўйларига, маҳаллалар, аҳоли томорқалари, ўрмон хўжалиги ерлари, умуман дарахт кўкариши имкони бўлган барча жойларга кўчат экиш ишларини ташкил қилишимиз керак. Бу орқали биз туманимиз экологиясини яхшилаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса иқтисодиётни ривожлантириш каби қатор долзарб масалаларни ҳал қилишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK