Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » Шовот туманида самарасиз ва ҳосил бермайдиган боғлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Шовот туманида самарасиз ва ҳосил бермайдиган боғлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 631

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 17 январдаги 16-сон карори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хокимининг 2017 йил 21 январдаги 28к - сонли қарори ҳамда Шовот туман ҳокимининг 2017 йил 26 январдаги № 325 сонли қарори қабул қилиниб тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, Дастурнинг 22 банди топшириқларига асосан туманда 2017-2019 йилларда 218 гектар эски ва самара бермайдиган боғ, токзор ва тут майдонларини тўлиқ карчовка қилиб ўрнида 218 гектарида интенсив боғлар барпо қилиш белгиланган.

Туманда жами 494 та боғдорчилик йуналишида фермер хужаликларида 1065 гектар боғ майдони бўлиб, шундан хосилли боглар 701,5 гектарни ташкил килади. 363,5 га боғлар ёш хосилсиз ёки янги экилган боғлар хисобланади.

 

Мавжуд хосилли 701,5 га боғлардан 2017 йил ноябр-декабр ойларида бугунга кадар самараси ва қаровсиз қолдириб фойдаланиб келаётган фермер хўжаликларини 95 гектари карчовка килинди ва карчовка килиш ишлари давом килинмокда. Жами шу йил 218 га боғ кайта бузиб экилиши режалаштирилган.

Қолган 483,5 гектар боғлар ташкил килинганига камида 15-20 йил булган. Шунингдек, боғлардаги мева навлари эски нав бўлиб фақат махаллий бозорларда сотиш мумкин бўлган турлари хисобланади, қолаверса хосилдорлиги паст бўлиб, хашоратларга карши йил бўйи камида 5-10 мартагача химиявий препаратлар билан ишлов берилади. Мазкур боғларда аксарияти хар гектарига кўчат сони 500 туп бўлиши ўрнига ўртача 150-200 туп мевали дарахтлардан иборат (яъни эски схемада экилган).

Айрим боғ майдонлари ернинг шурланиши кучайиши натижасида хосил пишиб етилган пайти хосилни тўкиш холатлари хам бўлади.

Ушбу боғлардан жорий йилда жами 13738 тонна хосил етиштирилиши режалаштирилиб ва шундан 560,0 тоннаси экспортга йўналтирилиши белгиланган бўлсада, юқоридаги ҳолатлар эвазига экспортёрлар томонидан маҳсулот тайёрлаш ва экспортга чикариш имкони бўлмади. 

Шундан, узум боғлар 26 гектар бўлиб улардан 21 гектари хосилли, 5 гектари хосилсиз боғлар. 2017 йилда 21 гектар узум боғлардан ўртача 1 гектардан 10 тоннадан хосил олиниб, улардан 60 тонна узум экспортга яроқли бўлиб чикди, қолган хосил турли касалликларга чалингани учун экспорт қилиш имкони бўлмади.

Умуман Шовот туманидаги мавжуд боғлардан фақат хўл холатда юқоридаги 60 тонна узум экспортга жўнатилди. Қолган боғлардаги ўрик, олма, шафтоли ва нок махсулотларининг навлари бир бирига тўғри келмаганлиги ва экспортбоп бўлмаганлиги сабабли фақат ички бозорда сотилмокда.

Шунинг учун тумандаги самарасиз ва ҳосил бермайдиган, қаровсиз боғларга янгидан сифатли мева берадиган кўчатлар экилмаса, туманда экспортбоп мева сабзавот махсулотлари етиштириб бўлмайди.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно