Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР

ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 725

мамлакатимиз тараққиёти ва ривожланишига ҳисса қўшмоқда

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан жамият ривожланишида тадбиркор хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркор ва фермер хотин-қизларни бир жойга жамлаш, уларнинг яқиндан ҳамкорлик қилиши учун шароит яратиш, инновацион тадбиркорлик ва "start up” лойи­ҳаларини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги ташаббусларни рағбатлантириш мақсадида 2017 йил 17 ноябрь куни вилоят Ёшлар марказида "мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигида-ишбилармон ва тадбиркор аёлларнинг ўрни” мавзусида аёллар фестивали ташкил этилди.

2014 йилдан БМТ томонидан 19 ноябрь куни "Халқаро тадбиркор аёллар куни”сифатида нишонланиб келаётганлиги муносабати билан ташкил этилган аёллар фестивалида вилоятимизнинг тадбиркор ва фермер аёллари билан биргаликда туманимиздан ҳам O’zLiDeP туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муҳаббат Яхшимуратова бошчилигидаги бир гуруҳ партия фаолларидан Д.Эрметова, М.Эркинова, А.Қуролова, Ф.Худайберганова, Х.Латопова, М. Шониёзова каби кўплаб тадбиркор ва фермер аёллар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Партиянинг "Аёллар қаноти” гуруҳи фаолиятини жонлантириш, тумандаги тадбиркор ва фермер аёлларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини янада оширишдаги фаол хизматлари учун Муҳаббат Яхшимуратова ҳамда туманимизда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган, ҳудудимиз иқлим шароитларидан келиб чиқиб, хотин-қизларнинг саломатлиги ва гўзаллигига хизмат қиладиган маҳаллий ва табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган "Afsun maysa” фирмасининг турли-туман кўргазмалари билан иштирок этган Асал Қуроловалар вилоят Кенгаши ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва фермер аёлларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини рағбатлантириш, ўзаро тажриба алмашишга қаратилган аёллар фестивали якунида O’zLiDeP сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёллар масалалари бўйича масъул ходимлари, вилоят Кенгаши тадбирда иштирок этган бошқа ташкилотлар ходимлари ва тадбирнинг фаол иштирокчиларига «Тилла Домор» хусусий корхонаси, «Хоразм ипаги» МЧЖ, «Урганч бахмал» МЧЖ ва «Хива гилами» МЧЖларга амалий саёҳатлар уюштирилди.

 

Р.ўразбоева, O’zLiDeP аъзоси,

якка тартибдаги тадбиркор.
Шовот истиқболи газетаси
скачать dle 10.4фильмы бесплатно