Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ

ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 1357

 
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси худудида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан вилоятда 2016 йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида вилоят хокими П. Бобожонов қарор қабул қилди. 
   Йонғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси ва ишчи гурухи таркиби,  шунингдек,  тадбирлар режаси тасдиқланди. 
   Ойлик давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари,  уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш каби долзарб вазифаларга янада эътибор қаратилади. 
   Ушбу ойликни юқори савияда ўтказиш мақсадида шаҳар ва туманлар хокимликлари,  вилоят ички ишлар,  фавқулодда вазиятлар,  соғлиқни сақлаш,  халқ таълими,  ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармалари,  идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатий назар барча корхоналар,  муассасалар ва ташкилотлар,  уюшмалар ва нодавлат ташкилотларда тегишли қарор ва буйруқлар қабул қилиш,  ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режалаштирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни назоратга олиш тавсия этилди.  Ойлик давомида корхона,  ташкилотларда,  маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига хар бир киши риоя қилиши зарурлиги тўғрисида тушунтириш,  тарғибот ишлари олиб борилади.  Айниқса газ,  энергетика,  сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг холати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш,  объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ўт ўчириш техникаси,  асбоб-ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш ҳамда ёнғинга қарши химоя тизими ва воситаларини,  ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари,  сув хавзалари ва ички ўт ўчириш жумракларини соз ҳолатга келтириш топширилди. 
 
скачать dle 10.4фильмы бесплатно