Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » “ХОРАЗМ ТЕКС” ЕНГИЛ САНОАТ МАЖМУАСИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ИШГА ТУШДИ

“ХОРАЗМ ТЕКС” ЕНГИЛ САНОАТ МАЖМУАСИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ИШГА ТУШДИ

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 1344

 
 
Президентимиз,  муҳтарам Ислом Абдуғанийевич Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанадаги нутқида таъкидлаганларидек,  айнан мустақиллик шарофати билан мард ва матонатли халқимиз тарихан қисқа даврда амалга оширган оламшумул ишлар туфайли шаҳар ва қишлоқларимизнинг,  бутун мамлакатимизнинг қиёфаси тобора очилиб,  обод бўлиб ,  аҳолининг ҳаёт даражаси юксалиб бормоқда.  Бу ўзгаришларда,  бошқа сабаблар қаторида,  иқтисодиётимизни маъмурий – буйруқбозликга қурилган  тизимдан шахсий ташаббус ва тадбиркорлик,  бозор иқтисоди асосларига қурилган шаклга ўтказилганлиги,  хусусий мулк ҳимояси қатъий даслат ҳимоясига олинланлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.  
Президентимиз ўз сўзларида таъкидлаганларидек,  тадбиркорлик соҳасига тўлиқ эркинлик беришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. 
 
 


Боғот туманида иш бошлаган "ХОРАЗМ ТЕКС” ЕНГИЛ САНОАТ МАЖМУАСИ юқоридаги сўзлар қуруқ шиор эмас,  балки ҳаётда амалий натижалар бераётганлигининг исботидир.   Тадбиркорларимизга ушбу бино ва иншоотлар инвестиция киритиш ва иш ўринлари яратиш шарти билан текин берилган эди.   Энди бир тасаввур қилинг,  мана шундай маҳобатли бинони қуриши учун тадбиркорнинг қанча вақти,  қанча маблағи сарф бўлган бўлар эди! 
Аммо ҳамма гап фақат маблағ,  молиялар жиҳатларга боғлиқ эмас.  Энг ассосийси кишида холис ният,  улуғ мақсад,  темир ирода бўлиши керак.  Бу иншоотни тиклаб ишга туширган тадбиркорларимиз худди ана шу хусусиятларга эга эканликларини амалда исбот этдилар. 
Бугун корхонага 200дан зиёд ишчи қабул қилинди.  Уларнинг асосий қисмини ёшлар,  кечаги касб – ҳунар коллежларини битирувчилари эканлиги ҳам кишини хурсанд қилади.  Кохонада 2015 йилнинг январ – июл ойларида бир ярим минг тонна пахта толаси қайта ишланиб,  бир минг икки юз тонна ёки бир миллион долларликдан ортиқ ип – калава чет элларга экспорт қилинган.  Бу ҳам ушбу қишлоқ,  туман ва вилоят иқтисодини мустаҳкамлашга катта ҳисса бўлиб қўшилади.  Бугун корхонада иккинчи босқичда ўрнатиладиган дастгоҳ ва ускуналарни олиб келиш бўйича тадбирлари амалга оширилмоқда. 
 
скачать dle 10.4фильмы бесплатно