Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ ХОРАЗМДА

ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ ХОРАЗМДА

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 1335

 
Бугун Тошкентда иш бошлаган Халқаро инвестицион форум иштирокчиларидан бир гуруҳи 4 ноябр куни Хоразм вилоятига ташриф буюришди.  
Меҳмонлар Урганч шаҳридаги "Урганч ёғ-мой” ва "Урганч экскаватор” АЖ ларда бўлиб корхоналарнинг фаолияти билан танишдилар. 
- Ўзбекистондаги корхоналарнинг фаолияти йил сайин такомиллашиб,  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпайиб,  сифати тобора ошиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим,  – дейди АҚСҲ нинг "CитиБанк” банки вакили Жесон Зулло.  – Мамлакатингизда иқтисодиётнинг барча соҳалари муваффақиятли ривожланмоқда.  Юртингиздаги мавжуд иқтисодий ва сиёсий барқарорлик,  тинчлик ва осойишталик хорижликлар эътиборини тобора оширмоқда.  Урганч экскаватор” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва йўл-қурилиш техникаси,  металл конструкциялар,  шунингдек,  "УзХCМГ” қўшма корхонасининг экскаватор ва булдозерлари ўзининг юксак сифати ва рақобатбардошлиги билан бизда катта таассурот қолдирди.  Ушбу форумга кўплаб мамлакатлардан,  нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялардан вакиллар ташриф буюргани уларнинг Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйиш,  мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ниятида эканидан далолатдир.  Биз ҳам мамлакатингиз билан иқтисодиётнинг турли соҳаларида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. 
 


 
- Форум иштирокчилари учун уюштирилган бизнес­учрашувлар,  қатор корхоналар фаолияти билан танишув мамлакатингиз иқтисодий салоҳияти ҳақида бой тасаввурга эга бўлиш имконини бермоқда,  - дейди Испаниянинг "Флорес Валлес” компанияси минтақавий менежери Виллиам Музи.  - Ўзбекистондаги инвестиция сиёсатининг бир жиҳати эътиборимни тортди. Бу маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган,  юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга мўлжалланган лойиҳаларга устувор аҳамият берилаётганлигидир.  Биз форумда янги ҳамкорлар топиш,  инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишдек аниқ мақсадлар билан келганмиз.  Хоразмда ёғ-мой маҳсулотлари,  қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб,  Ўзбекистонда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги,  озиқ­овқат ва машинасозлик саноати ҳам изчил ривожланаётганига амин бўлдик.  Биз  саноат тармоқларида қўлланиладиган замонавий лаборатория жиҳозлари,  озиқ-овқат саноати соҳасида фойдаланиладиган замонавий технологик линияларни ишлаб чиқариш ва бундай маҳсулотларни этказиб бериш борасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ниятидамиз.  "Урганч ёғ-мой” корхонаси,  ўйлайманки,  улар сафидан жой эгаллайди.  Хива,  Ичан Қалъани кўриб,  маҳобатли миноралар орасида ўзимни гўё мўъжизалар оламида юргандай ҳис этдим.  Бир-бирига туташиб кетган гўзал обидалар киши хаёлини узоқ ўтмишга йетаклайди. 
- Компаниямиз Ўзбекистоннинг қатор банклари билан бир неча йилдан буён савдо ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.  Ўзаро ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд, - дейди Туркиянинг "Cитй Гроуп” компанияси вице-президенти Илҳан Меркон.  
- Халқаро инвестициявий форум туфайли яна Ўзбекистонга келганимдан жуда хурсандман,  дейди ҳамсуҳбатининг фикрини давом эттириб Германиянинг "Сиеменс” компанияси менежери Вадим Розинов.  - Бизнинг компаниямиз мамлакатингиздаги 20 йиллик фаолияти давомида кўплаб инвестицион лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.  Бу галги нуфузли тадбир янги ҳамкорлар топиш,  инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.  
Мамлакатимиздаги қулай инвестициявий муҳит,  тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хорижий ҳамкорларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.  Натижада янги-янги қувватларга асос солиниб,  улар иқтисодиётимизни янада ривожлантириш,  ҳудудлар саноат салоҳиятини ошириш,  экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаётир. 
 
скачать dle 10.4фильмы бесплатно