Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОВОТ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 7- СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОВОТ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 7- СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 60

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, МФЙ раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

     Сессияга Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши раиси туман ҳокими Ҳ.Отаханов раислик қилди.  

Кун тартибида Шовот туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (темир дафтар асосида) шакллантирилиб уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги;

 Туманда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисидаги;

Карантин шароитида аҳоли, иктисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилган имкониятлар, кўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисидаги;

"Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаёган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар;

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати тўғрисида;

Шунингдек, Шовот туманида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилатёган чоралар самарадорлиги тўғрисидаги масалалар атрофлича мухокама этилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан сектор раҳбарларининг (Ҳ.Отаҳанов, Д.Абдуллаев, Ў.Хусаинов, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари А.Яқубов, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори в.в.б А.Тажиев) маърузалари тингланди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шовот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно