Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида тадбир

“Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида тадбир

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги
ПФ-5780-сон Фармони ҳамда ПҚ- 4417-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Шовот туманидаги 8- сон мактаб биносида
28 январ куни  туман молия бўлими, туман Давлат Солиқ Инспекцияси, Хоразм вилояти Иқтисодиёт Бошқармаси вакиллари, Хоразм вилояти Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ўқув маркази мутахассислари  ҳамда тумандаги бир қанча тегишли ташкилотлар билан биргаликда "Тадбиркорлик фаолияти асослари”  ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес юритиш тартиб-таомилларини сезиларли даражада соддалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва молиявий манбаларни кенгайтириш орқали тадбиркорликнинг изчил ўсишини таъминлаш мақсадида ва хозирда ишсиз бўлган фуқароларни ҳамда кам таъминланган оилаларни  тадбиркорликка жалб этиш ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича малумотлар берилди. Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно