Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ЧЕККА ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ БИЛАН ҲОКИМ УЧРАШУВИ

ЧЕККА ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ БИЛАН ҲОКИМ УЧРАШУВИ

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 32

Шовот туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви” шиори остида тадбир ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир қизғин бахс мунозараларга бой тарзда ташкил этилди. Унда Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отаҳанов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  туман кенгаши вакиллари ва бир қатор идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири "Ижтимоият” қишлоғи ёшлари, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Шовот туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно