Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 40

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш тўғрисида” 2019 йил 9 октябрдаги 2787-Ш-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек,  давлатни иқтисодиётга аралашувини камайтириш, дон ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш сохасига ҳамда ун нархларини шакллантиришга тўлақонли бозор муносабатларини жорий этиш юзасидан

2019 йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 866-сонли қарорига асосан "Ўздонмахсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги ташкилотлар томонидан 2019 йил хосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чикаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади. Бунда, ғалланинг бошланғич нархи сотувчи томонидан амалдаги харид нархи, тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва бошқа ҳаражатлардан келиб чиққан холда шакллантирилади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий химоясининг манзиллигини таъминлаш максадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини ун ва қолипли нон харид килиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун пул компенсацияси тўланаётганлигини маълум қиламиз.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно