Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » Шовот туман ҳокимининг қарори

Шовот туман ҳокимининг қарори

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 46

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

 

1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни  соат  9-00 га  чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича  туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2) Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

3) Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

4) Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

5) Ташкилий масала.

6). Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

7). Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

 

 

 


скачать dle 10.4фильмы бесплатно