Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » Шовот тумани махаллий бюджети даромадларининг 2019 йил 9 ойдаги кўрсакичларининг бажарилиши бўйича

Шовот тумани махаллий бюджети даромадларининг 2019 йил 9 ойдаги кўрсакичларининг бажарилиши бўйича

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 3

Шовот тумани Махаллий бюджети даромадларининг 2019 йил 9 ойлик аниқланган режаси 23457.4 млн сўм бўлиб хақиқатда 27663.3 млн сўмга бажарилиб режага нисбатан 4205.9 млн сўмга ёки 118.0%га оширилиб бажарилди. Шундан 5 турдаги махаллий солиқлардан даромад тўплаш режаси 8203.0 млн сўм бўлиб хақиқатда 10052.0 млн сўмга ёки режага нисбатан 1849.0 минг сўмга ортиб 123.0%га бажарилди.

Жами махаллий бюджет тушумларини 2018 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда жами 9284.8 млн сўмга ёки 150.5% ўсган.

Президентимиз томонидан бюджет мустақиллигини таъминлаш мақсадида айрим солиқ турлари махаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилди, шунинг натижада 2019 йилнинг ўтган даврида туманимизда режадан ошириб бажарилган 4205.9 млн сўм маблағ хисобидан туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган ишларни амалга ошириш, секторлар штабларини моддий-техника базасини ривожлантириш, кам таъминланган оилаларга, ногиронлар ва касалманд беъморларга даволанишлари учун моддий ёрдамлар кўрсатиш, Ногирон ва ёлғиз оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадиида уларга ажратиладиган уйларнинг 10% бошлангич бадалини тўлаб бериш, кам таъминланган ахоли хонадонларига қўй ва паррандалар етказиб бериш, ахоли томорқа ерларидаги хосилдорлиги ошириш мақсадида шўрланиши кучли бўлган массивларда ер ости сувларини чиқариш мақсадида коллекторларни тозалаш, спорт билан шуғулланиб келаётган спортчи ўғил қизларимизни турли халқаро спорт мусобақаларида қатнаштириш ва ижтимоий соха муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш каби мақсадларга сарфланади.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно