Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » “Сайловнинг мазмун мохияти ва унинг қонунчилик асослари”

“Сайловнинг мазмун мохияти ва унинг қонунчилик асослари”

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 23

 

Шовот туманида навбатдаги сайловларга тайёргарлик бўйича ўқув – семинарлари бошланди. 

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларининг кафолатланиши ҳамда сайлов тизими муҳим ўрин эгаллайди.
 Шу йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказилиши борасида туманимизда навбатдаги семинар тренинглар бошланди. Бугунги семинарни УрДУ тарих факултети катта ўқитувчиси Жамшид Давлетов ва "Оила” ИАТМ Шовот туман бўлими  мутахасиси Шохиста Оташевалар олиб бориб, иштирокчиларни округ ва учаска сайлов комиссияси раиси, ўринбосарлари ва котибларини сайлов компаниясини ўтказишнинг ҳуқуқий, назарий ва амалий асослари билан таништирди. Янги қабул қилинган  сайлов кодексида сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз ифодасини топган. Шу пайтгача амалда бўлган баъзи чекловлар чиқариб ташланган.


скачать dle 10.4фильмы бесплатно