Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » "БЕШ ТАШАББУС БЕШ КАНОТ"

"БЕШ ТАШАББУС БЕШ КАНОТ"

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 16

 
 Туманимиздаги  39- сон умумтаълим мактабида "Беш ташаббус беш қанот " шиори остида маданий маърифий ва спорт  тадбирлари ўтказилди. Тадбир туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ,Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши , туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди . Тадбирга Комилжон Отаниёзов ҳудудидаги ёшлар қамраб олинди . Тадбир доирасида спортнинг волейбол, стол тенниси , баскетбол турлари бўйича мусобақалар , "Ватан тимсоли ранглар жилосида " номли расмлар танлови , "Биз экстримизмга қаршимиз " шиори остида роликлар намойиши , "Китоб менинг дўстимсан " деб номланган китоблар кўргазмаси , "Санъат менинг ҳамроҳим " номли мусиқий танаффус тадбирлари ўтказилди . Шунингдек , " Тинчлик ва осойишталик бебаҳо неъмат " мавзусида тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан ўқувчилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Айниқса шу мактабнинг собиқ ўқувчиси эстрада хонандаси Умиджон Рахимов билан бўлиб ўтган ижодий учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди .
 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно