Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » » ШОВОТЛИК НУРОНИЙЛАР ХИВА ШАХРИДА

ШОВОТЛИК НУРОНИЙЛАР ХИВА ШАХРИДА

Бўлим: Tuman hokimligi / Yangiliklar, 24

ШОВОТЛИК НУРОНИЙЛАР ХИВА ШАХРИДА 
Бугун туман хокимлиги, Нуронийлар маскани, махалла жамгармаси туман булими томонидан туманимизда куп йиллар давомида самарали мехнат килиб, бугунги кунда карилик гаштини сураётган нуроний отахонларимиз ва мунис онахонларимизни "Нуронийлар хафталиги" доирасида кадимий ва навкирон Хива шахрига саёхат ва зиёрат килиш максадида ташриф бюрдик. Туман хокимлиги  томонидан ажратилган автобусга чикиб, нуронийларимизнинг табаррук дуолари ила саёхатимизни бошладик. Хива шахридаги "Ичон кальа" мажмуаси олдида турли мамлакатлардан ташриф буюрган сайёхлар окимини куриб, бугунги кунда мамлакатимизда туризм сохасини шиддат билан ривожланаётганлигини яна бир бор гувохи булдик.
Саёхатни САИД АЛЛАУДДИН МАКБАРАСИдан бошладик, ундан кейин пахлавонлар пахлавони булган ПАХЛАВОН
 МАХМУД макбараси томон йул олдик. Кейинги манзилимиз ИСЛОМХУЖА МАКБАРАСИ ВА МИНОРАСИ, ТОШЛИ ХОВЛИ
 булди. Айникса, ЖУМА МИНОРАСИ ВА МАСЖИДИДА ЖОЙЛАШГАН 213ТА йиллар силсиласига бардош килиб келаётган устунларни куриб саёхатчиларимизнинг хайрати янада ошди. Бу ердаги чиройли ва узига хос такрорланмас мужизавий замин хакида жуда куплаб янги маьлумотларга эга булдик. Саёхатимиз якуни Хива шахридаги янги курилган темир йул вакзали булди. 
Бугунги ташкил этилган саёхат ва зиёрат учун  нуронийларимиз ташкилотчиларга катта рахматлар айтиб, купдан куп дуо килдилар.
 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно