Хуш келибсиз!

Шовот тумани ҳокимлиги


расмий сайтига

*
*
*
*
*
*
*
*
*
Манзил: Шовот тумани Туркистон кўчаси 73 уй, 221000 Тел. : (0362) 34-51-882, (0362) 34-53-687

» » Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида

Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида

Бўлим: Tuman hokimligi, 16

Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги
асосий параметрлари тўғрисида
.

 

 

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон)
99-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Шовот тумани маҳаллий бюджети 2019 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 31233563 000 (ўттиз бир миллиард икки юз ўттиз уч миллион беш юз олтмиш уч минг) сўм ва туман маҳаллий бюджетига Республика бюджетидан ижтимоий соҳа учун трансфертлар 111770725 000 (бир юз ўн бир миллиард етти юз етмиш миллион етти юз йигирма беш минг) сўм миқдорида 1-иловага мувофиқ ҳамда харажатлар қисми143004288 000 (бир юз қирқ уч миллиард тўрт миллион икки юз саксон саккиз минг) сўм миқдорида 2-иловага мувофиқ белгиланганлиги маъқуллансин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Яқубов, туман давлат солиқ инспекцияси (С.Абдуллаев) ва туман ҳокимлиги молия бўлими мудири (Д.Абдуллаев) билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.

4. Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири (Д.Абдуллаев)га:

Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил давомида маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур ўзгаришлар киритиб бориш;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлигига ва тегишли туман ташкилотларига мунтазам равишда таклиф киритиш;

туман маҳаллий бюджетининг чораклар бўйича тақсимланишини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин ҳамда йилнинг ҳар чораги бўйича мўлжаллаб қўйилган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда маҳаллий бюджет ижроси таҳлили натижалари асосида маҳаллий бюджетнинг кўрсаткичларига заруриятга қараб аниқлик киритиб бориш;

халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин;

5. туман ҳокимлигининг тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

6. Мазкур қарор Шовот туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган "Шовот истиқболи” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг ушбу қарори "Шовот истиқболи” газетасида ва туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтида ёритилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Яқубов ҳамда халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Тажибаев) зиммасига юклатилсин.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно