Yangiliklar
Oktyabr 15, 2025 15-oktabr – Xalqaro qishloq ayollari kuni Oktyabr 08, 2025 Shovot tumani boʻyicha "Tashabbusli budjet" jarayonining 2025-yil 3-chorak mablag‘larini yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisobot. Sentyabr 29, 2025 Iqtisodiy sudlarning tuzilmasi optimallashtiriladi Sentyabr 25, 2025 Shovot tumani prokurori Ravshanbek Masharipovning tuman aholisiga MUROJAATI Sentyabr 25, 2025 MAVSUMNI UYUSHQOQLIK BILAN O‘TKAZAYLIK! Sentyabr 22, 2025 Rasmiy munosabat Sentyabr 18, 2025 Shovot tumani IIB rahbariyati tomonidan jismoniy va yuridik shaxslar, ularning vakillarini qabul qilish jadvali Sentyabr 17, 2025 Sud tizimi sohasida muhim o‘zgarishlar. Sentyabr 16, 2025 Aholini ro‘yxatga olish anketasini takomillashtirish Sentyabr 15, 2025 E'lon

РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Шовот тумани Маърифат кўчасида яшовчи Ражабова Нуриянинг туман ҳокимининг номига ёзган аризасини инобатга олиб, Шовот тумани Дўстлик кўчаси ҳудудидаги пиёдалар йўлакчаси устидан вақтинчалик муддатга савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қурилишига рухсат берилгани ижтимоий тармоқлар орқали видео лавҳада танқид қилинган.

Шовот тумани Маърифат кўчасида яшовчи Ражабова Нуриянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, туман ҳокимининг номига ёзган аризалари ҳамда вилоят ҳокимининг фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан Шовот туманида ўтказган сайёр қабули давомида билдирган оғзаки мурожаатларини ўрганиш давомида вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиали ходимлари томонидан Н.Ражабовага тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун туман марказидан электрон аукцион савдосига чиқарилган бўш ер майдонлари таклиф қилинган ҳамда Н.Ражабовага электрон аукцион савдоларида иштирок этиб, белгиланган тартибда ер майдони олиши ва ушбу ер майдонида савдо дўкони қуриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги таклиф қилинган.

Бироқ, Н.Ражабова таклиф қилинган ер майдонларини рад қилиб, унга Дўстлик кўчаси ҳудудидаги туман марказий шифохонаси атрофидан ер майдони ажратиб беришни талаб қилган.

Шунингдек, Н.Ражабова такроран Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ва туман ҳокимининг номига ёзма равишда ҳамда вилоят ҳокимининг фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан Шовот туманида ўтказган навбатдаги сайёр қабулида оғзаки равишда мурожаат қилиб, Дўстлик кўчаси ҳудудидаги туман марказий шифохонаси атрофидан ер майдони ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, ер ажратиб бериш масаласини ижобий ҳал қилиб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Шундан сўнг, Н.Ражабованинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, туман ҳокимининг номига ёзган аризасига асосан туман ҳокимининг 2020 йил 27 октябрдаги 213ф-сонли фармойиши билан туман марказий шифохонасининг шарқ томонидаги Дўстлик кўчасидан вақтинчалик муддатга “Савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” ташкил қилиши учун енгил конструкцияли кўчма бутка қурилишига рухсат берилган.

Бугунги кунда туман адлия бўлимининг 2020 йил 3 декабрдаги 1-90/20-7/19-сонли туман ҳокимлигига киритган тақдимномасига асосан Н.Ражабовага вақтинчалик муддатга “Савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” ташкил қилиши учун енгил конструкцияли кўчма бутка қурилишига рухсат бериш тўғрисидаги туман ҳокимининг 27.10.2020 йилдаги 213ф-сонли фармойишини бекор қилиш ва Н.Ражабовага тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун бошқа ҳудуддан ер танлаш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK