Янгиликлар
Январь 05, 2021 2021 йил учун Шовот туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида Январь 05, 2021 РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Декабрь 18, 2020 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА” ги ҚОНУНИ Декабрь 15, 2020 РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ШОВОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА УН, КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА Декабрь 10, 2020 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА” ги ҚОНУНИ Декабрь 04, 2020 Аҳолини рўйхатга олиш пухта тайёргарликни талаб этади. Ноябрь 30, 2020 ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА Ноябрь 30, 2020 РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ноябрь 27, 2020 Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022- йилдан 2023- йилга кўчирилди Ноябрь 24, 2020 Шовот туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази иш бошлади

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маълумки, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда 2019 йилнинг 8 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиш зарурати шундаки, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўтказилган таҳлили шуни кўрсатдики, интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги, давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг самарасизлиги, идоралараро мустаҳкам ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, интеллектуал мулк соҳасида малакали кадрларнинг етишмаслиги, шунингдек, патент божлари ва тўловларининг юқори даражада эканлиги ушбу соҳани ривожлантиришга салбий таъсир этмоқда.

Ушбу норматив ҳуқуқий-ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштирилади ҳамда  мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширилади.

Ҳужжат билан, Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги этиб қайта номланди.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Шу билан бирга  мазкур қарор билан, қуйидагилар белиглаб берилди

2019 йил 1 мартдан:

товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Агентлик бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;

ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;

товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлоқ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;

товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш тартиби жорий этилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар беш йилда камида бир марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишиб борадилар.

 

Умрбек БАКИЕВ

Шовот туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

 

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK